14:39 / 10.04.2023
195

Термизда вояга етмаган шахс севган қизини бошқа билан юрганини кўриб, йигитнинг бурнини синдирди

Термизда вояга етмаган шахс севган қизини бошқа билан юрганини кўриб, йигитнинг бурнини синдирди

Сурхондарё вилояти прокуратураси Термиз шаҳрида бир нафар бола калтаклангани билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 6 апрель куни соат 16:30 ларда Термиз шаҳри “Алпомиш” маҳалласида жойлашган мотамсаро она ҳайкали ёнида вояга етмаган Х.Э. яхши кўрган қизини вояга етмаган М.Ж. билан бирга юрганини кўриб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан М.Ж.ни уриб тан жароҳати етказган.

Республика Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё вилоят филиалининг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Ж.нинг бурун деворларини икки томонлама синиши каби тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан 10 апрель куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият