17:54 / 10.04.2023
190

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди

Фото: ЎзА

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари 23 март куни Париждан Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси фондида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони”нинг икки саҳифаси ҳам намойиш қилинди.

Фото: ЎзА

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Франциядан Тошкент халқаро аэропортига 23 март куни етиб келди. Божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгач, саҳифалар жойлаштирилган қути ички ишлар ходимлари ҳамроҳлиги ва кузатувида Диний идора кутубхонасига етказилди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, саҳифаларни қабул қилиш жараёнида уларнинг асл нусхалиги ва яхши сақланган ҳолатда етиб келгани маълум бўлди ва доимий сақлов хонасига жойлаштирилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият