22:15 / 10.04.2023
150

Тахтакўпирда банк фойдасига 2,3 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

Тахтакўпирда банк фойдасига 2,3 млрд. сўм қарздорлик ундирилди
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 13.09.2022 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор "QARAQALPAQ SUW TÁMIYNATÍ" МЧЖдан ўндирувчи “Ипотека банк” фойдасига 2 млрд. 309,3 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тахтакўпир туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор "QARAQALPAQ SUW TÁMIYNATÍ" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб рақами инкассо топшириқномаси орқали хатловга олинган ва хизмат автомашиналари хатловга олиниб, қарздорлик белгиланган тартибда бартараф қилинмаса хатланган мол-мулклар реализация қилиш учун савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Натижада, қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан 2 млрд. 309,3 млн. сўм қарздорлик банк фойдасига тўлиқ ўндирилиб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият