19:53 / 12.04.2023
328

Сергели туманида олиб борилган тадбирлар давомида «закладчик» қўлга олинди

Сергели туманида олиб борилган тадбирлар давомида «закладчик» қўлга олинди

Сергели тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда сотиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган профилактик тадбирлар давомида 26 ёшли Тўлқинжон К. ушланган.

Фуқаро холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 13 дона пакетларга қадоқланган умумий оғирлиги 3,9 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ушбу шахс томонидан турли хил жойларга 5 та «закладка» жойлаштиргани маълум бўлди. Сергели тумани ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан мазкур жойлар аниқланиб, у ердан яна 1,5 грамм гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият