date
views 182

2023 йил давомида қанча янги хонадон қурилиши маълум бўлди

2023 йил давомида қанча янги хонадон қурилиши маълум бўлди

Президент «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани хабар қилинганди.

Фармонга кўра, «Янги Ўзбекистон» ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда.

Бунда:

  • 38 та Янги Ўзбекистон массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда;
  • Янги Ўзбекистон массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда;
  • массивларнинг ички йўлларини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига юкланмоқда;
  • темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил этилиши ва бунинг учун «Саноат қурилиш банк» томонидан 10 млн доллар кредит линияси ажратилиши белгиланмоқда;
  • Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, қурилиш, адлия, иқтисодиёт ва молия идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан «Реновация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда;
  • ҳудудларда сув, оқова, электр, газ, йўл инфратузилмасини яхшилашга инвестор-девелоперларни жалб қилиш, шунингдек, сейсмик хавфсизлик ва қурилишда назоратни кучайтириш бўйича алоҳида қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2023 йил давомида қанча янги хонадон қурилиши маълум бўлди