date
views 162

Андижонда ярим килога яқин гашишни қорнига боғлаб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда ярим килога яқин гашишни қорнига боғлаб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

“Дўстлик” чегара-божхона постидан гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб ўтишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара-божхона постидан ўтаётган фуқаронинг хатти-ҳаракати шубҳали кўринган ва у мутахассислар томонидан алоҳида кўрикка жалб этилган. Кўрик давомида у 491 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини қорин қисмига боғлаб олиб ўтишга урингани фош бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти Божхона бошқармаси инспектори Сардор Ўринбоевга кўра, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 16 та ҳолатда жами 4 килограмм 760 граммни ташкил қилувчи гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ярим килога яқин гашишни қорнига боғлаб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди