date
views 210

Фарғонада фарзандини 10 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Фарғонада фарзандини 10 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Фарғона шаҳрида яшовчи аёл 8 ойлик чақалоғини сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси видеолавҳасида хабар берилди.

Аёл Янги аср кўчасидаги массажхонада ишлаган ва шу ерда яшаган. У чақалоғини сотиб, эвазига уй олмоқчи бўлган. Аёл ўз фарзандини 10 минг долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

«Уйим йўқлиги сабабли боламни 10 минг долларга сотмоқчи бўлдим. Қилган ишимдан афсусдаман», деди аёл.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада фарзандини 10 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди