Жорий йилнинг 18 апрель куни “Digital city" технопаркида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг 2023 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи О.Салманов суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида амалга оширилган ҳақида батафсил сўз юритди.
Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ва ҳал бўйича алоҳида тўхталиб ўтди.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида кўриб чиқилган жами 3 199 та мурожаатларнинг 1 285 таси қаноатлантирилган бўлиб, 1 911 тасига тушунтириш берилган, 10 таси ҳал қилиш учун бошқа муассасаларга юборилган.
Ушбу йўналишда 20 та сайёр ва 1 432 та шахсий қабуллар ташкил этилиб, 1230 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Мурожаатларни ижобий ҳал қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига жами 435 млн. сўм маблағлари ундириб берилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)