Ўзбекистон президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра,
— Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрел – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрел куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
— Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрел (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Ўзбекистон президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–270-сон фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида фармонга кўра:
- 21 апрел, жума — Ҳайит байрами;
- 22 апрел, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 23 апрел, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
- 24 апрел, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.