01:16 / 22.04.2023
150

Муборак айём арафасида Бектемирда икки оила тикланди

Муборак айём арафасида Бектемирда икки оила тикланди
Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 13.01.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Мўминовдан ундирувчи И.Мўминова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун, у вояга етгунига қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 15.01.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.
 Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 21.10.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Имомовдан ундирувчи Г.Джалилова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 20.11.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.
 Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочилари ўртасида суҳбат олиб борилиб, оилани муқаддаслиги фарзандлар тарбиясида ота-онани алоҳида ўрни борлиги ҳамда вояга етмаган фарзандлар келажаги учун оилани мустаҳкамлаш кераклиги тўғрисида тушунчалар берилганлиги натижасида Мўминовлар ва Имомовлар оиласи муборак Ҳайит байрами арафасида яраштирилиб, алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, икки оиланинг 3 нафар фарзандлари айёмларни ота-онаси бағрида нишонлайдиган бўлишди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият