Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги автомобиль ювиш шохобчаси олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Мазкур ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари томонидан бориб ўрганилган.
Текширув натижасида Мирзо Улуғбек туманидан келиб тушган мурожаатга асосан, «П.С» МЧЖ томонидан ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этмаганлиги аниқланган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖТК 79-моддасида белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар