15:20 / 26.04.2023
251

Сурхондарёда ёш қизча онаси томонидан аёвсиз калтакланди

Фото: UzNews

Сурхондарё вилояти ИИБ Денов туман “Катта карши” маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеога расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, туманда яшовчи М.А. исмли аёлнинг Х.С. исмли қизи 22 апрель куни соат 13:00 ларда кўчага ўртоқлари билан ўйнаш мақсадида чиққан. Орадан бироз вақт ўтганидан кейин қиз онаси уни чақирганини эшитиб, қўрққанидан яширинган. Аёл қизини тахминан 40 дақиқа кўчадан қидирган ва у топилганидан кейин уйига олиб кириб, таёқча билан уриб, калтаклаган.

Ҳозирги вақтда Х.С. исмли қиз Денов туман марказий касалхонасида даволаниб келмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият