Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан Юқоричирчиқ туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган қарздорлиги 3 миллиондан 20 миллион сўмгача бўлган 15 нафар қарздор жисмоний шахслар топилиб қарздорликларни ундириш чоралари кўрилган.
Шулардан 2 нафар қарздорни МжТКнинг 47⁴- моддасига асосан ҳужжатлари судга юборилиб, 1 нафарига нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси бўйича иш қўзғатилган, 5 та ижро ҳужжати бўйича эса қонуннинг 40-моддаси 1-қисми билан ижро ҳужжати тамомланган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судинининг буйруғига асосан қарздор Б.Примқуловдан ундирувчи З.Примқулова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд. Алимент қарздорлиги 20 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган, қарзларини тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган фуқаро Примқулов Бюронинг Юқоричирчиқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қидирувга берилган. Бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қарздор аниқланиб ушланган.
Яна бир мисол, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Д.Нажимовдан ундирувчи Н.Расулова фойдасига алимент ундируви бўйича ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг алимент тўлашдан қочиб юриши натижасида 20 млн. сўм қарздорлиги юзага келгани сабаб Юқоричирчиқ тумани давлат ижрочилари томонидан қидирувга берилган. Тезкор қидирув тадбири натижасида ушбу шахс ҳам ушланган.
Юқоридаги 2 ҳолат бўйича қарздорларга нисбатан жазо қўллаш мақсадида, тўпланган ҳужжатлар тегишли моддалар асосида судга чиқарилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар