23:20 / 27.04.2023
184

Қарздорлик эвазига “Tracker” автомашинаси хатланди

Қарздорлик эвазига “Tracker” автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бўсон туманлараро судининг қарздор “Голд Зарина текстил” ХКдан ундирувчи “Агробанк” АТБ ҳудудий филиали фойдасига 226 261 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни “Tracker” русумли автомашинага қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
 
Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
 
Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “Tracker” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига тортиб қўйилган.
 
Ҳозирда хатланган автотранспорт воситаси реализация қилиниб, кредит қарзи учун йўналтириш чоралари кўрилмокда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият