10:48 / 01.05.2023
302

Қашқадарёда содир бўлган иккита ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Кадр: Telegram

Қашқадарё вилоятида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 апрель куни соат 5:00 ларда Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Spark машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда ёнғин содир бўлиб, ҳар икки машина ёниб кетган ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.

Шунингдек, 23 апрель куни соат 04:40 ларда Lacetti машинаси ўз йўналишида ҳаракатланаётиб, ҳайдовчи оралиқ масофани сақламаган. Машина ўзидан олдинда кетаётган “ГАЗ-53” юк машинасининг орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият