![Lada XRAY акционда сотилиб, кредит қарздорлиги қопланди](/uploads/posts/2023-05/photo_2023-05-02_23-44-47.jpg)
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 24.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “G.g.beton” МЧЖдан ундирувчи Қарши шахар ТИФ Миллий банк Қашқадарё вилоят филиалининг фойдасига 30.364.156,76 сўм асосий қарз ундириш туғрисидаги ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида мавжуд булган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва жамиятнинг ҳисоб-рақамини бандлаш учун электрон инкассо топшириқномалари қуйилган.
Бундан ташқари, давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилиб, жамиятга тегишли бўлган Lada XRAY русумли автотранспорт воситаси хатланиб, электрон-онлайн аукцион савдога чиқарилган.
Олиб борилган ижро харакатлари давомида, 10.04.2023 йилда аукциондан сотилиб, тушган пул маблағи Қарши шахар ТИФ Миллий банк Қашқадарё вилоят филиалининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар