10:31 / 06.05.2023
343

Қашқадарёнинг 4та туманида қор ёғди (видео)

Қашқадарёнинг 4та туманида қор ёғди (видео)

6 май куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг қатор туманларида қор ёғгани видеолари тарқалди. Видеолардан Шаҳрисабз тумани Ғэлон ва тоғли Саричашма қишлоғи, Яккабоғ тумани тоғли Зармас қишлоғи, Деҳқонобод тумани Ойбек тоғликлари, Китоб тумани тоғли Аспидухтар ва Деновбулоқ қишлоқларида қор ёғганини кўриш мумкин.

Шаҳрисабз тумани тоғли Саричашма қишлоғи

Қашқадарё вилояти Китоб тумани тоғли Аспидухтар ва Деновбулоқ қишлоқлари

Яккабоғ тумани тоғли Зармас қишлоғи ҳамда Деҳқонобод тумани Ойбек тоғликлари

Маълумот учун, Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида совуқ ҳаво оқими кузатилиши прогноз қилинган эди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли "Кўл" кузатув стансиясида ҳаво ҳарорати +3 даражани ташкил этгани ҳақида ёзиб, станцияда ҳарорат нол даражага яқинлашгани ва Қашқадарё вилояти тоғли ҳудудларидан нам ҳаво оқими ўтаётгани учун денгиз сатҳидан 2 кмдан юқори тоғли ҳудудларда қор ҳодисаси кузатилган бўлишини маълум қилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият