11:20 / 11.05.2023
137

Тадбиркорларнинг манфаати ҳимоя остида

Тадбиркорларнинг манфаати ҳимоя остида
Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
 
Мазкур соҳада Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинмоқда.
 
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлар фойдасига 361 млн сўм ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, 10 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
 
Мисол учун, Навоий вилоят судининг 18.11.2022 йилдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Навоий шаҳридаги ишлаб чиқарувчи корхонадан Россия Федерациясидан рўйхатдан ўтган “Щелково Агрохим”АЖ  чет эл корхонаси фойдасига 1 млн. 300 минг россия рубли тўлиқ ундириб берилди.
 
Қарздорликнинг суммаси қанча бўлишидан қатьий назар бундай тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш бюронинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият