12:58 / 11.05.2023
546

Қўқонлик эркак рашк сабабли хотинини “самосуд” қилди

Қўқонлик эркак рашк сабабли хотинини “самосуд” қилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 7 май куни эркак турмуш ўртоғини рашк қилиб калтаклади. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Аҳиллик кўчасида яшовчи фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганини тан олишини сўраган.

Г.С. бошқа эркак билан гаплашмаганлигини билдиришига қарамасдан, М.О. танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро Г.С. шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.

Дастлабки экспертиза маълумотномасида фуқаро Г.С.да “ўнг кўз атроф қовоқ, чакка, яноқ, чап кўз атроф қовоқ яноқ, бўйин ўнг ён юзасидан ўнг чакка суяк соҳаларида, кўкрак қафаси орқа юзаларида, ўнг ва чап болдирида катта ҳажмдаги қон талашлари бўлиб, енгил тан жароҳати” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 3-қисми (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият