date
views 147

Янгийўл шаҳрида 37 та фуқароларга компенсация пуллари ундириб берилди

Янгийўл шаҳрида 37 та фуқароларга компенсация пуллари ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан компенсация билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2023 йил 25 февралдаги ижро варақасига асосан, қарздор Янгийўл шаҳар ҳокимлигидан, ундирувчи Ш.Джураев фойдасига 1 млрд. 165 млн. 259 минг сўм компенсация ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Янгийўл шаҳар хокимлигининг барча ҳисоб рақамларига тақиқ қўйилиб, хокимликга тегишли 5 турдаги автотранспорт воситалари хатланиб, банд солинган.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 27.04.2023 йилда жами 1 млрд. 165 млн. 259 минг сўмдан ортиқ компенсация пули ундирувчининг пластик карта рақамига ўтказиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўл шаҳрида 37 та фуқароларга компенсация пуллари ундириб берилди