date

Ўзбекистонда шифокорлар Америка стандартлари бўйича тайёрланади

Фото: “webster.ed”

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари Америка стандартлари асосида тайёрланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети президенти Жулиан Шустер билан мулоқот қилди. Ўқув юрти профессор-ўқитувчилари иштирокида, кенг форматда ўтган учрашув якунида Вебстер университети билан қўшма таълим дастурлари орқали Америка стандартлари асосида тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда шифокорлар Америка стандартлари бўйича тайёрланади