12:55 / 15.05.2023
170

Шовотда ҳокимликдан фуқаро фойдасига 405 млн. сўм ундирилди

Шовотда ҳокимликдан фуқаро фойдасига 405 млн. сўм ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди Шовот туман ҳокимлигидан фуқаро З.А. фойдасига 405 млн. сўм ундириш белгилаган.
 
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, туман ҳокимлигидан фуқаро фойдасига 405 млн. сўм пуллар тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан иш юритуви тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият