date
views 258

Lacetti автомашинасини ҳайдаш узоққа бормади...

Lacetti автомашинасини ҳайдаш узоққа бормади...
Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг фуқаро Ж.Нормуродовдан “Капиталбанк” АТБ фойдасига 69 млн. 211 минг сўм ундириш ҳамда ундирув қарздорга тегишли Lacetti русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси 26.04.2023 йилда келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Ж.Нормуродов қарздорликни ихтиёрий тўламаганлиги сабабли, унга тегишли Lacetti русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Lacetti автомашинасини ҳайдаш узоққа бормади...