date
views 271

МИБ: Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди 

МИБ: Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ёшлар ўртасида касбга бўлган қизиқишни ошириш ва Бюро органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида, Тошкент вилояти юридик техникумида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда, Бюронинг бошқарма масъул ходимлари томонидан ёшларни ишга кириш тартиб-қоидалари, давлат ижрочисининг вазифа ҳамда мажбуриятлари, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш масаллари ҳақида тушунтириш беришди.
Тадбир якунида, бу каби тадбирларни яна давом эттириш лозимлиги,  пресс-тур доирасида ёш талабаларни вилоят бошқармасига таклиф этиб, иш жараёнлари, фуқароларни қабул қилиш, мурожаат билан ишлаш, ижро ҳаракатлари тўғрисида янада яқиндан таништириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди