date
views 134

Фуқароларга 423 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилди

Фуқароларга 423 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 19.04.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор «HUMANS» МЧЖдан ундирувчи А.Ахмедов фойдасига 132 млн. 271 минг сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.04.2023 йилда Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.04.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор «HUMANS» МЧЖдан ундирувчи И.Мазуренко фойдасига 290 млн. 746 минг сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхонадан ундирувчи А.Ахмедов фойдасига 132 млн. 271  минг сўм ҳамда И.Мазуренко фойдасига 290 млн. 746 минг сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқароларга 423 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилди