date
views 318

Сут билан бирга истеъмол қилиш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари

Сут билан бирга истеъмол қилиш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари

Бир қатор маҳсулотларни сут билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак. Агар сиз ҳозиргача уларнинг аниқ рўйхатини билмасангиз, ушбу мақола фойдали бўлади.

Кофе

Мутахассисларнинг таъкидлашича, оқсил таъсирида кофеин нейтралланади. Шунинг учун агар ушбу ичимликнинг сезиларли таъсиридан баҳраманд бўлишни истасангиз, уни сутсиз ичган яхшироқдир. Акс ҳолда, таъсир аксинча бўлади ва ошқозон ичимликнинг сўрилишига қўшимча энергия сарфлайди.

Чой

Фото: Marie Claire

Кўп одамлар машҳур инглиз анъаналарини акс эттирган ҳолда кўк чойга сут қўшиб ичишни ёқтиради. Бироқ бунинг битта лекини бор: бундай комбинацияда чойнинг антиоксидант функцияси сут таъсирида камаяди ва организм бундан камроқ фойда олади.

Денгиз маҳсулотлари

Замонавий илмий тилда икки хил турдаги оқсиллар ошқозонга тушганда қарама-қаршилик юзага келади — оқсиллар дозаси ошиб кетади. Организм ошқозон-ичак тракти ва буйракларга зарар етказиши мумкин бўлган бундай юкни енгиши қийин.

Фото: Marie Claire

Сабзавотлар

Биринчи ўринда бодринг хаёлга келади, бу сабзавот сут билан бир вақтда истеъмол қилинганда ошқозонда ноқулайлик туғдиради. Улардан кейин помидор, қовоқ, брокколи ва сабзи туради. Бу маҳсулотларнинг барчаси ҳар қандай шаклда алоҳида-алоҳида тановул қилинганда ниҳоятда фойдали, аммо сут билан бирлашганда улар ҳазмсизлик хавфини оширади.

“Оқсил + бошқа протеин = ноқулайлик” қоидасини ёдда тутинг. Шу боис қаймоқли товуқ гўшти организмга оғирлик қилади ва уни қийинчиликсиз ҳазм қилиш даргумон.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сут билан бирга истеъмол қилиш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари