22:23 / 22.05.2023
208

Сингапур президенти Ўзбекистонга келмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб 21-23 май кунлари Қозоғистонда, 23-25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифларини амалга оширмоқда. Бу – Сингапур президентининг Марказий Осиё давлатларига илк ташрифи ҳисобланади.

Ҳалима Ёқубни Ўзбекистонга президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил январ ойида, Сингапурга қилган ташрифи чоғида таклиф этган эди.

Сингапур президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Кўксаройда кечадиган музокаралардан кейин, Ҳалима Ёқуб Сингапур-Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этади. Шунингдек, меҳмон Самарқандга ҳам ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев йил бошида Сингапурга ташрифи вақтида ушбу мамлакат бош вазири Ли Сян Лун билан ҳам музокара ўтказган эди. Парламентар республика бошқарувидаги мамлакатда аксар ваколатлар бош вазирга тегишли ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, шу пайтга қадар Сингапур президенти ёки бош вазири Марказий Осиёга ташриф буюрмаганди.

Маълумот учун, яқин истиқболда Ўзбекистонга Франция президенти Эммануэл Макрон, Япония бош вазири Фумио Кишида, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Венгрия президенти Виктор Орбаннинг ташрифлари режа қилинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сингапур президенти Ўзбекистонга келмоқда
ePN