
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан “Сангзор ғишт сервис” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлардан “Агробанк”АТБ Ғаллаорол филиали фойдасига 751.773.000 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати доирасида ижро иши қўзғатилиб, қарор нусҳалари тарафларга юборилган.
Бироқ, қарздорлар томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздор корхона ҳисоб рақамларига ва гаров мулклари хатланган.
Шуниндек, кредит қарздорлиги эвазига гаров мулки хисобланган ғишт ишлаб чиқариш заводи 830 млн. сўмга баҳоланиб, электрон онлайн аукциони савдоларига чиқарилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомидан қарздордан жами 632 млн. 680 минг сўм пул маблағлари мажбурий тартибда ундирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.