date
views 226

Танзила Норбоева Сингапур президенти Ҳалима Яқуб билан учрашди

Фото: Telegram / Танзила Норбоева

Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб билан учрашди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси раҳбари Telegram'даги каналида маълум қилди.

Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўзаро муносабатларини ривожлантиришда парламентлараро алоқаларнинг конструктив аҳамиятига тўхталдик. Албатта, парламентларимиз ўртасидаги ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятига янги импулс бериш зарур”, — деб ёзади Танзила Норбоева.

Фото: Telegram / Танзила Норбоева

Сенат раисининг сўзларига кўра, мулоқотда Ҳалима Яқуб ўзбек халқининг маданияти ва санъатига доир халқаро кўргазмалар ўтказиш кераклигини айтган.

Ҳалима Яқуб хоним ўзбек халқининг маданияти ва санъатига оид кўргазмалар ва арт-лойиҳалар нафақат Европа давлатларида, балки Осиё мамлакатларида, хусусан, Сингапурда ҳам намойиш қилиниши кераклигини алоҳида таъкидлади. Зеро, Сингапур ва Ўзбекистон халқларининг маънан яқин урф-одатлари, қадриятлари ва оилавий анъаналари баробарида миллатлараро ҳамда конфессиялараро тинчлик тотувликни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари ҳам муштаракдир. Сингапур ва Ўзбекистоннинг турли йўналишларда, жумладан, савдо-иқтисодий, инновация, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш борасида якдил бўлдик. Хусусан, таълимнинг деярли барча даражаларида ўзаро амалий мулоқот қилиш борасида фикрлашдик. Давлат хизматчиларининг касбий ва бошқарув салоҳиятини оширишда Сингапурнинг илғор тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳим” — деб ёзади Танзила Норбоева.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танзила Норбоева Сингапур президенти Ҳалима Яқуб билан учрашди