10:50 / 26.05.2023
129

Сингапур тажрибаси асосида «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга оширилади

Фото: Dunyo

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапур меҳнат ресурслари вазири, савдо ва саноат иккинчи вазири Тан Си Ленг билан учрашди.

Инвестициялар, саноат ва савдо  вазирлиги маълумотига кўра,  суҳбат чоғида асосий эътибор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сингапур томони ўзаро товар айирбошлаш доирасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўришга тайёрлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Сингапурда Made in Uzbekistan кўргазмасини ўтказиш масаласи келишиб олинди. Бу икки давлат ўртасидаги саноат кооперацияси салоҳиятини очиб бериш, қўшма инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, ўзаро муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари, жумладан, таълим соҳасидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш, икки давлат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни қайта тиклаш имкониятлари ва Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сингапур тажрибаси асосида «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга оширилади