Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди
Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди
Кадр: Telegram

Хоразм вилояти Шовот туманида қайнота ўзаро жанжал оқибатида келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шовот тумани “Пахтакор” МФЙда истиқомат қилувчи 1961 йилда туғилган шахс 21 май куни соат 21:10 атрофида 33 ёшли келини билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Жанжал натижасида қайнота ошхона пичоғи билан келинининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Келин олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қайнотага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар