19:30 / 26.05.2023
119

Қашқадарёда қўлбола ясалган қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Кадр: Telegram

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Вазият 24” дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 25 апрель куни Қамаши туманида яшовчи 32 яшар фуқаро қўлбола усулда ясаган қурол яшириб қўйилган жойни харидорга айтган. Тезкор гуруҳ томонидан айтилган манзил кўздан кечирилгач, у ердан қўлбола усулда ясалган 16 калибрли ўқотар қурол ва 4 дона патрон топилган.

Қуролни ясаган шахс келишилган 19 миллион сўм ҳамда 100 доллар пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Оддий трубалар, тунука-пружинадан ясадим шу нарсани. ‘Отиб кўрсатмасанг бўлмайди’, дейишди. Ишлайди деганимда, ‘Отиб кўрсатавер, сендан нима кетди’, деди. Хўп, деб отиб кўрсатдим. Харидор 2 минг доллар бераман деганди. Телефон қилиб, пулни чиқариб юборгани, одами Қамашини билмаслигини, пулни олиб қолишимни айтди”, — дейди гумонланувчи.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 32 яшар эркак эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қўлбола ясалган қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
ePN