Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобил билан тўқнашди

Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобил билан тўқнашди
Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобил билан тўқнашди
Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Бугун, 27 май куни соат 15:25 ларда А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони 250-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолган.

Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобил билан тўқнашди

Ушбу ҳолат оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган Kia, «Дамас» ва 2 та «Кобалт» автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.

Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобил билан тўқнашди

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар