date
views 285

Музқаймоқ сотувчилар нонини ҳам тортиб сотадими?

Музқаймоқ сотувчилар нонини ҳам тортиб сотадими?

CАВОЛ:

Мени музқаймоқ сотадиган ишчиларим бор. Уларни ҳар куни ҳисоб-китоб қиламан. Кам чиқса тўлайсан деб тўлатаман, лекин баъзи бирларидан вафлини ҳисобига кўп чиқади. Шу ортиқча пулни мен олмайман кўнглим бўлмайди ўзига бераман. Шуни нима қилсам бўлади? У пулни олсам кимнидир ҳаққи бўлса мен жавобгар бўлмай дейман. Олсам бўладими ёки ўзларига берайми ортиқча чиққанини?

ЖАВОБ:

Бизнинг тушунишимизча, музқаймоқ тарозига қўйилиб сотилади ва вафлига солиб тарозига қўйилгани ҳисобига охирида кўпроқ чиқади.

Сизни бу ортиқча пулни бировнинг ҳаққи эканлигидан қўрқиб олмаслигингиз яхши, аммо уни сотувчига беришингиз ҳам барибир асл эгасига етказмасдан, мендан кетса бўлди қабилида иш тутиш бўлади. Шунинг учун сиз сотувчиларга тарозига идишнинг вазнини чиқариб ташлаб сотишни тушунтиришингиз керак. Демак, у пуллар агар сиз музқаймоқни сотувчига ўтказишда тўғри тортиб берган бўлсангиз, сотувчининг айби билан тўпланиб қолган мижозларга тегишли пул ва уларни ўшалар номидан эҳсон қилинг. Агар сотувчига топширишда адашилган бўлса, у ҳолда пуллар сизларга тегишли. Демак, тарози ёки тарозибонни текширинг. Ёки сотувчининг тарозиси яхши ишламаслиги мумкин, у ҳолда ҳам мижозларга тегишли ва уни ўшалар номидан эҳсон қилинг ва сотувчи қўлига ишончли тарози беринг. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Музқаймоқ сотувчилар нонини ҳам тортиб сотадими?