18:25 / 28.05.2023
176

Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетди

Фото: Сирдарё вилоят ФВБ

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 27 май куни соат 17:45 да Мирзаобод тумани ҳудудидаги Гулистон-Гагарин йўналиши 4-Р 18 А-373 йўлининг 10-километрида содир бўлган. Ёнғиндан автобуснинг двигатель ва салон қисми ёнган. Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:52 да етиб бориб, соат 18:02 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият