Президент: “Ўзбекистон байроғи ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етди”

ЎзЛиДеПнинг 30 май кунги қурултойида партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш зарурати тўғрисида тўхталди.
Амалдаги президент давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини таъкидлаган.
“Парламентдаги депутат ва сенаторлардан бу борадаги ҳужжат лойиҳасини қабул қилишда бугунги ҳаётий заруратни ҳам эътиборга олишларини сўрар эдим”, — дейди Шавкат Мирзиёев.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…