08:00 / 02.06.2023
76

Фуқароларимиз ўз вақтида ололмаган зарар пуллари ундириб берилди

Фуқароларимиз ўз вақтида ололмаган зарар пуллари ундириб берилди

Кейинги пайтда судларда қарз бериб, пулини қайтариб ололмасдан азият чекиб юрган инсонларнинг даъво аризалари бўйича фуқаролик ишлари кўпайиб бормоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан суд қарорлари билан фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга етказилган зарар маблағларини ундириш чоралари кўриб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг  ижро варақасига асосан қарздор Т.Турдиевдан, Б.Ахмеджоновнинг фойдасига жами 38.000.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган эди.

 Қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган бўлсада, зарарни ундириб бериш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Т.Турдиевдан 38.000.000 сўм, ундирувчи Б.Аҳмеджанова фойдасига тўлиқ ундирилди.

Худди шундай бўлим иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Кашкадарё вилоят судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.Сабитовдан ундирувчи Ж.Каримов фойдасига 55 млн. 846 минг сўм қарз маблағларини ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси Ш.Отабоевнинг олиб борган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида, қарздорлик бартараф этилди.

Шу ўринда айтиш керакки, ундирувга оид ижро ишлари Бюро органларига келгунига қадар, фуқароларимиз қарз маблағларини олиш учун турли идораларга кўп бора мурожаат этишган эди. Шу боис, юқоридаги ижро ишлари тегишли тартибда тамомланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқароларимиз ўз вақтида ололмаган зарар пуллари ундириб берилди
ePN