“Ўз вақтида назарларда бўлган йигитлар нега хунук қизларга уйланади?” деган саволлар айрим доираларда янграрди.
Бундай йигитларда бирданига “Яхши бола” комплекси пайдо бўлади: бахтли қилгиси келади бирон қизни. Лекин, 2-3 йил ичида ажрашиб кетади.
Бешта одамни таҳлил қилганман. Хронология қуйидагича бўлади:
1) Конфет-букет даври;
2) Ажойиб тўй;
3) Осойишта турмуш;
4) Ҳар сонияни романтикага айлантиришга ҳаракат;
5) Биргаликда таомлар тайёрлаш;
6) Алоҳида яшаш;
7) Сўкмаслик, урушмаслик, ҳақорат қилмаслик;
8 ) Қиз оиласига катта ҳурмат.
Шу нарсалар йигит томонидан бажарилишидан қатъи назар, ажрашиш қарорига келинади. Бундай қарорга келиш нимадан бошланади?
Қиз:
1) Эркак киши қилаётган “қурбонликни” табиий шундай бўлиши керак деб қабул қилади, шукроналик ёки ғолиблик эҳтиёжини қондирмайди.
2) Мени шу йигит севиб, ўлиб қоляпти-ку, демак мен ростдан ҳам гўзал, бетакрор қизман деган фикрга боради ва ўз-ўзига баҳоси меъёрдан ошиб кетади.
3) Иккинчи пунктдаги сабабга кўра, йигит бажараётган барча ишлар худди шундай бўлиши керакдек қабул қилинаверади.
4) Эркак ҳаётида ёлғиз қолиши керак бўлган пайтлар ҳам бўлади, лекин қиз бу нарсани тушунолмайди ва олдинги эътибор даражасини талаб этаверади.
5) Йўқ жойдан жанжаллар чиқариб, идишларни синдириб, бақир-чақирлар билан муносабатда бўлиб бошидаги эмоцияларни талаб қилади, чунки йигит ҳиссий вазиятлардан сақланиб юрган бўлади жанжал чиқмасин деб.
6) Ультиматум тилини қўллайди.
7) Йигитни қадрсизлантиради.
Сал вақт ўтиб йигитга у бу кимдир мулозамат қила бошлайди, ишхонадами, ижтимоий тармоқдами: кўйлагингизни ўзингиз дазмоллайсизми? Сал ғижим жойлари бор экан, таом пиширгандим бўлишиб ейишимизга, сизни роса ҳурмат қиламан-де, сиз ақллисиз, сиз, сиз, сиз… Эркак, аёли ўзгариши билан, дарров яна:
а) Ақлли;
b) Чиройли;
c) Истеъдодли йигитга айланди.
Аслида бу ердаги муаммо:
1) Йигит яхши бола бўламан деб ўзини унутиб қўйгани.
2) Қиз борини қадрламагани ва бу бола оддий бўлмаганини англамаганлиги.
Турмуш қураётган одамлар маслаҳат сўраганда, битта фундаментал савол бераман: “Сиз бахтли бўлиш учун турмуш қуряпсизми ёки бахтли қилиш учунми?”
Алишер Рустам
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди