date
views 243

ОТМга қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилади?

ОТМга қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилади?

Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йил муддатга берилади.

Олий таълим муассасаларига қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилиши маълум қилинди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева тегишли маълумот билан чиқди.

Тавсиянома Республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида 6 та мезон асосида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилади.

Қўшимча давлат гранти учун жами 2000 та квота назарда тутилган бўлиб, тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар xotin-qizlar.uz платформаси орқали 8 июнга қадар онлайн ариза қолдиришлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорларнинг аризалари 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йил муддатга берилади.

Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМга қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилади?