date

Ўзбекистонда Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент фармони билан Ўзбекистонда Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади.

Унга кўра, “Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга асосан Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ас-Соний 5—6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиши хабар қилинган эди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади