date
views 361

Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюрадилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)