Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд меъморий обидаларини кўздан кечирди

Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Соний Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг меъморий обидаларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Танишув чоғида темурийлар даврида илм-фан, маданият ва бунёдкорлик юксак даражада ривожлангани, бу мамлакатдаги Иккинчи ренессансга асос бўлгани ёдга олинди. Бугун Ўзбекистонда ислом цивилизацияси, алломалар меросини ўрганиш бўйича марказлар ташкил этилгани таъкидланди.

Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати

Кейинги манзил “Афросиёб” музейи бўлди. Бу ердаги экспонат ва деворий суратлар Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади. Шундай суратлардан бирида Афросиёб ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими акс этган. Бу аждодлар дипломатияга катта эътибор бергани, Шарқ ўлкалари билан азалдан ҳамкорлик яхши бўлганини кўрсатади.

Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати

Олий мартабали меҳмонга мадрасаларнинг қурилиш тарихи, нақш ва рамзларнинг мазмуни, майдонда амалга оширилган таъмирлаш ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Қатар Amiri мадрасаларни катта қизиқиш билан томоша қилди.

Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати

 

Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрди.

Қатар амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд  меъморий обидаларини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар