Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари “Абитуриент” кўрсатувида кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоб берди.
“Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдорида тўлов қилади”, деб маълумот берди агентлик ходими Жамшидбек Одилов.
Қайд этилишича, ҳамма абитуриентлар ҳам тестда қатнашиш учун тўлов қилмайди. Хусусан:
- ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- меҳрибонлик уйлари болалари;
- болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
- “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди