13:03 / 08.06.2023
566

«Ўзгидромeт» чилла иссиғи бўлишидан огоҳлантирди

«Ўзгидромeт» чилла иссиғи бўлишидан огоҳлантирди

«Чилла»нинг бошланиши жорий йилнинг биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келди.

25-29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июн ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган, дейилади хабарда.

«Ўзгидромeт» ёзнинг иссиқ кунларида хатти-ҳаракатларнинг баъзи асосий қоидалари ҳақида эслатиб ўтган.

Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса куннинг ўртасида. Агар бу иложиси бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.

Кўп суюқлик ичинг, музлатгичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.

Кўпроқ мева, сабзавотларни истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни итеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Совутиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотларни харид қилманг - улар қуёшда қанча вақт бўлганини билмайсизку.

Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга «дастурланг».

Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзгидромeт» чилла иссиғи бўлишидан огоҳлантирди
ePN