date
views 199

Тошкентда кондиционер ёқмаган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда кондиционер ёқмаган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида совитиш тизимини (кондиционер)ни ёқмагани бир неча йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни, соат 10:12 лар атрофида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01| 847 ЗЖА бўлган, 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси Зокиров Олим ўз бошқарувидаги автобуснинг совитиш тизими (кондиционер) ни ёқмаган ҳолда ҳаракатланиб, «Сергели 7-мавзе» бекатида йўловчилар эътирозидан сўнг совитиш тизми (кондиционер) ни ёқган ҳолда ҳаракатланганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳамда «12-Автобус саройи» филиали масъул ходимлари тезкорлик билан 59-сонли автобус йўналишининг охирги бекати ҳисобланган «Дўстлик - 2 шох бекати» га етиб бориб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда  ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланган.

Корхона ички тартиб қоидасига биноан, ҳайдовчилар автобус салонида совитиш тизими (кондиционер) ни соат 8:00 дан 19:00 га қадар ёқган ҳолда ҳаракатланишлари белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кондиционер ёқмаган автобус ҳайдовчиси жазоланди