22:08 / 10.06.2023
261

Катта миқдордаги олтин ва ёқутнинг ноқонуний айланмаси олди олинди

Катта миқдордаги олтин ва ёқутнинг ноқонуний айланмаси олди олинди

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида шахсий автомобилида катта миқдорда олтин олиб келаётган шахс аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан «Юқори нуқта» постида «Нексия» автомобили тўхтатилганида, унинг ичида Хатирчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарога тегишли, оғирлиги 1,075 кг бўлган 11 дона бўлак олтин борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди. Мутахассисларнинг баҳолашича, 999 пробали бу олтиннинг қиймати 795 млн сўмни ташкил этади.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1667551574774931456?s=20]

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1968 йилда туғилган фуқаро оғирлиги 838 г бўлган ёқутни 300 минг долларга сотишга келишиб, 80 минг долларини олган вақтида ушланди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу қимматбаҳо тошнинг нархи 477,3 млн сўмни ташкил этади.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Катта миқдордаги олтин ва ёқутнинг ноқонуний айланмаси олди олинди
ePN