12:39 / 11.06.2023
193

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

CАВОЛ:

Мен Бухоро вилоятиданман. Устачилик қиламан. Хонадон эгасига ёғоч маҳсулоти керак ва ёғоч Тошкентда арзон экан. Хонадон эгасидан пулни олиб Тошкентдан келтириб берсам ва ўша пулдан қанчадир миқдорини олсам бўладими? Ёғоч хонадон эгасига арзонга тушади ва мен ҳам пул ишлаб оламан.

ЖАВОБ: 

Сиз ва сиз кабилар шариат қоидасига кўра вакил ҳисобланасизлар. Вакил инсон унга иш буюрганнинг номидан иш кўради. Масалан, ёғоч маҳсулоти бозорда 100 минг сўм. Уй эгаси сизга 100 минг сўм берди. Сиз шу пулни олиб бозорга бордингиз. Бозордаги сотувчи ёғочнинг нархидан тушиб бериб, 80 минг сўмга берди. Ортиб қолган 20 минг сўм уй эгасининг, яъни сизни шу ишга вакил қилган инсоннинг ҳақи ҳисобланади.

Сотувчи маҳсулот сотиб олишга вакил бўлиб келган кимсага сотиб олган маҳсулотининг нархидан тушиб, қайтиб берган пули уни вакил қилиб юборган инсоннинг ҳақи ҳисобланади. Вакил сотувчи қайтиб берган миқдорни вакил қилиб юборган инсонга бермасдан ушлаб қолишга ҳақи йўқ”. (“Фатово ҳиндия” китоби).

Сиз хонадон эгаси билан барчасини батафсил гаплашиб олсангиз бўлади. Агар хонадон эгаси сотувчи қайтиб берадиган пуллар сизники бўлади, қанча арзон олсангиз, ортиб қолган пул сизга каби розилик билдирса, қайтим пулни олсангиз бўлади. Аммо бундай ҳолатлар алдов, ғирромликдан холи бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?
ePN