
Юртимизда тадбиркорлик билан шуғилланиш учун кенг имкониятлар яратилган. Айниқса, маҳаллий хом-ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки қайта ишлашни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорларга биринчи навбатда кредитлар ажратилади.
Тадбиркорликда ҳамма вақт ҳам ўйланган режа иш бермаслиги мумкин, буни тадбиркорларимиз ҳам яхши тушинишади. Лекин, олинган кредитларни қайтаришга тўғри келади.
Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 07.02.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар “Beast Beans and Dreid Fruits” ва “Агропром Инвест Олот” маъсулияти чекланган жамиятларидан солидар тартибда АТБ “Турон банк” Бухоро вилояти филиали фойдасига 4 млрд. 125 млн. сўм кредит қарзи ундириш ва ундирувни Ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган қарздор “Beast Beans and Dreid Fruits” МЧЖга тегишли бўлган Вобкент тумани, Халач МФЙ, Шейхон кўчасида жойлашган 13.000 кв. метр ер майдонидан, умумий фойдаланиш майдони 3.685,3 кв. метр, қурилиш ости майдони 3.685,3 кв. метрдан иборат бўлган “Мева маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш” биносига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Вобкент туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Суд ҳужжатига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тушунтирилиб, қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳужжати талабларини бажармаслик, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишга асос бўлади.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖга тегишли “Мева маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш” биноси тегишли тартибда хатланган ҳамда қонунчиликка мувофиқ қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга яна 10 кунлик муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф қилинмагандан, сўнг мазкур бино баҳоланиб, реализация қилиш мақсадида 4 млрд. 250 млн. сўм бошланғич баҳода “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдоларига чиқарилган.
Электрон онлайн савдолар жорий йилнинг 19 июнь кунига белгиланган. Келгусида, бино сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади. Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар