12:00 / 13.06.2023
158

Индонезия вице-президенти Ўзбекистонга ташриф билан келди

Фото: Dunyo

Кеча Индонезия вице-президенти Маъруф Амин Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, ТИВ раҳбари ўринбосари Баҳром Аълоев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Индонезия делегацияси таркибидан юзга яқин вазирликлар, идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар ўрин олган. Беш кунлик ташриф давомида Индонезия делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади, уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Индонезия делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, у ерда Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси билан яқиндан танишади, вилоят ва шаҳар раҳбарияти билан музокаралар  ўтказади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Индонезия вице-президенти Ўзбекистонга ташриф билан келди
ePN