Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Руминиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристиан Чобану ва бош консули Луминита Чобану билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Руминия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш, фуқароларни ушбу давлатга қурилиш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига қонуний ҳамда ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Руминия томони Ўзбекистон фуқароларини иш фаолияти давомида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар